Озарбайжон

Озарбайжон (Azərbaycan), Озарбайжон Республикаси (Azərbaycan Respublikası), — Кавказортининг жанубишарқий қисмида жойлашган мамлакат. Майдони 86,6 минг км². Аҳолиси 9,5 млн. киши (2015). Пойтахти — Боку шаҳри Маъмурий жиҳатдан 61 туман, 65 шаҳар ва 122 шаҳарчага бўлинади. Нахичевон Мухтор Республикаси ва Тоғли Қорабоғ Озарбайжон таркибига киради.

Озарбайжон Республикаси
Азəрбайcан Республикасı
ШиорOdlar Yurdu
(Оловлар Юрти)
Мадҳия: Азəрбайcан марşı
(Ozarbayjon madhiyasi)
Лоcатион оф Озарбайжон
Пойтахт Баку
Расмий тил(лар) Озарбайжон тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Илҳом Алиев
Артур Расизаде
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
28-май 1918-йил
30-август 1991-йил
Майдон
• Бутун
86,600 км2 (112-ўрин)
• Сув (%)
1.6
Аҳоли
• 2019-йилги рўйхат
10,027,874[1] (90-ўрин)
• Зичлик 115/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$45,284 мил. (90-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$4,498
Пул бирлиги Озарбайжон Манати (₼) (АЗН)
Вақт минтақаси УТC+4
• Ёз (ДСТ)
УТC+4
Қисқартма АЗ, АЗЕ
Телефон префикси 994
Интернет домени .аз

Давлат тузуми

edit

Озарбайжон — республика. Давлат бошлиғи — президент (2003-йил октабрдан Илҳом Алиев). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент (Миллий мажлис), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.

Табиати

edit

Озарбайжоннинг асосий қисми Катта Кавказ ва Кичик Кавказ тоғлари жануби-шарқий қисмларида, шунингдек, Толиш тоғлари оралиғида жойлашган. Жанубида Ўрта Араке сойлиги ва унинг шимолий тармоғи бор (тоғлар Озарбайжон ҳудудининг деярли ярмини эгаллайди). Каспий денгизи қирғоғи кам парчаланган. Қирғоқ чизиғининг уз. 800 км. Йирик ярим ороллари: Апшерон, Кура қум тили, Сара; қўлтиклари: Апшерон, Қизил-оғоч, Боку қўлтиқчаси; йирик ороллари: Артём, Жилой. Нефт ва газ, темир рудаси, алунит, молибден, тош-туз конлари бор. Озарбайжон, асосан, субтропик зонада бўлса ҳам, қуруқ ва нам субтропик иқлимдан тоғ тундраси иқли-мигача бўлган иқлимни учратиш мумкин. Июлнинг ўртача температураси 25-27°, январники паеттекисликларда 0 дан +3°гача, тоғларда — 10° гача. Энг иссиқ температура 40-43°, энг совуқ температура — 30°. Ёғингарчилик жуда нотекис. Йиллик ёғин — 200 мм дан 1800 мм гача. Йирик дарёси — Кура ва унинг асосий ирмоғи — Араке. 250 та кўл бор (йириклари Гажикобул ва Буюкшўр). Тупроғи — кулранг-ўтлоқ, шўрхок, кулранг-қўнғир, жигарранг, каштан, тоғ-каштан ва бошқа тупроклар. Ўсимликлари жуда хилмахил — 4100 турдан ошади. Пасттекисликларда чўл ва чала чўл ўсимликлари, кўпроқ бутазорлар, Кура-Араке паеттекислигининг шўрхок ерларида шўра, тоғ этакларидаги текисликларда шувоқ ва шу-воқ-чалов ўсади. Ўрмонзори 1146 минг га. 2200-2500 м баландликларда субалп ва алп ўтлоклари бор. Ҳайвонот дунёси турли-туман: судралиб юрувчилар, ке-мирувчилар, ёввойи тўнғиз, нутрия, еноцимон ит, жайран, қоплон, айиқ, тустовуқ, каклик, ғоз ва ўрдак кабилар. Каспий денгизи ва Кура даресида балиқ (лосос, осетр, севрюга, белуга ва бошқалар) мўл. Закатали, Турианчай, Кизилоғоч, Ширвон ва бошқа қўриқхоналар бор.

Аҳолиси, асосан, озарбайжонлар (93 %); руслар, турклар, лезгинлар, аварлар, курд, толиш, сахур, татар, татлар ва бошқа ҳам яшайди.[2][3] Шаҳар аҳолиси 54 %. Расмий тили — озарбайжон тили. Йирик шаҳарлари: Боку, Сумгаит, Мингечаур, Ганжа, Ленкоран, Нахичеван. Диндорлари — асосан мусулмонлар.

Тарихи

edit

Озарбайжонда палеолит давридан аҳоли яшай бошлаган. Қадим замонларда ҳозирги Озарбайжон ҳудудида яшаган кўпгина қабилалар (каспийлар, кадусийлар, албанлар) тарихий ривожланиш давомида қабила иттифоқларига бирлашиб, кейинчалик дастлабки давлат тузилмаларига асос бўлди. Милоддан аввалги 9-асрда Мана под-шохлиги вужудга келди. Хўжалик ва маданият бирмунча ривожланди. Милоддан аввалги 7-аср охирларида Озарбайжон ва қўшни мамлакатларда Мидия давлати ташкил топди. Милоддан аввалги 6-асрда ҳокимият Ахоманийлар қўлига ўтди. Бу давлатни Македониялик Александр қўшинлари тор-мор эт-гач, Атропатена давлати вужудга келди. Милоддан аввалги 3-2-асрларда хоз. Озарбайжон худудининг катта қисми Албания деб аталди (қаранг Кавказ Албанияси).

Озарбайжонни босқинчилар кўп марта талади. Аҳолининг уларга қарши кураши, ху-сусан, милодий 5-аср охири — 6-аср бошларида Маздакийлар ҳаракатинк юзага келтирди. 8-аср бошларида Озарбайжон Араб халифалиги қўл остига ўтди, ислом дини тарқалди. Бобак қўзғолони, Хуррамийлар ҳаракатида деҳқонлар ва ҳунармандлар қатнашди. 11-аср ўрталарида Салжуқийлар бошлиқ турк қабилалари (ўғузлар ва бошқалар) бостириб келди. 12-асрда Салжуқийлар мавқеи пасайиб, Ширвоншоҳлар, Касронийлар, Элдегизийлар подшоҳдиги ривож топиши билан ҳунарман-дчилик, деҳқончилик, савдо-сотиқ та-раққий этди. Шу даврда етишиб чиққан Маккий ибн Аҳмад, Баҳманёр, Хатиб Табризий, Ҳоқоний, Низомий Ганжавий, Маҳастий ва бошқа жаҳон маданияти равнақига салмокли ҳисса қўшдилар.

13-асрнинг 30-йилларида Озарбайжонга мўғуллар, 14-аср охирида Амир Темур қўшинлари бостириб кирди. 14-15-асрларда Ширвоншохлар подшохлиги кучайди. Қора қўюнлилар ва Оқ қўюнлилар деб аталган янги давлатлар вужудга келди. Савдо-сотиқ авж олди. Сафавийлар давлати (16-аср) даврида Озарбайжон халқ хўжалиги ва маданиятида юксалиш рўй берди. Шоҳ Аббос И (1587—1629-йилларда ҳукмронлик қилган) Озарбайжон марказини Эрондаги Исфаҳонга кўчириши оқибатида у Эроннинг чекка вилоятига айланиб қолди. Маҳаллий ҳокимлар ва ажнабий босқинчиларга қарши деҳқонлар қўзғо-лонига халқ қаҳрамони Кўрўғли бошчилик қилди. 18-аср бошларида Закавказе, чусусан. Озарбайжонни қўлга киритиб олиш учун Эрон билан Туркия ўртасидаги кураш кучайди. 19-асрдан Россия Закавказе ерларини босиб ола бошлади. 1805-13 ва 1826-28-йиллардаги Рос-сия-Эрон урушлари натижасида ҳозирги Озарбайжоннинг кўп қисми Россия давлати таркибига ўтди. Россия билан Эрон ўртасидаги Гулистон шартномасига биноан белгиланган Озарбайжоннинг жанубий чегаралари ҳозиргача амал қилиб келаётир. 1917-йил ноябрда шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918-йил 28-майда Озарбайжон Республикаси эълон қилинди. 1920-йил 28-апрелда Озарбайжон ССР ташкил бўлди. 1922-йил 12-мартда Озарбайжон Закавказе Совет Федератив Социалистик Республикаси (ЗСФСР), сўнгра у тугатилгач (1936), иттифоқдош республика сифатида СССР таркибига киритилди. 1991-йил февралдан Озарбайжон Республикаси деб номланди. 1991-йил 30-августда мамлакат Олий Кенгаши Озарбайжон давлат мустақиллиги тўғрисида Декларация қабул қилди. 1988-йил Тоғли Қорабоғ хусусида Озарбайжон билан Арманистон ўртасида низо чиқиб, қуролли тўқнашувга айланиб кетди. 1994-йил майдан можаро тўхтатилиб, ма-салани тинч ҳал этиш тўғрисида музо-кара бошланди. Озарбайжон — 1992-йилдан БМТ аъзоси. Озарбайжон Республикаси суверенитетини 1991-ил 19-октабрдан олган ва 1995-йил 2-октабрда дипломатия муносабатлари ўрнатган.

Сиёсий партиялари. Янги Озарбайжон, Озарбайжон халқ фронти, Миллий мустақиллик партияси, Мусовот, Озарбайжон халқ партияси, Озарбайжон деҳқонлар партияси, Тўғри йўл партияси, Озарбайжон социалдемок-ратик партияси ва бошқалар.[4]

Хўжалиги

edit

Озарбайжон — индустриал-аграр мамлакаНефт, темир руда, алунит конлари бор; олтингугурт колчедани, барит, кобалт, молибден, маргимуш кабилар саноат асосида қазиб чиқарилади. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 54,2 %, қишлоқ хўжалигининг улуши 26,1 %.

Саноатининг етакчи тармоклари: нефт, газ, кимё, машинасозлик, металлсозлик, бинокорлик материаллари ва электр энергетика. Енгил ва озиқовқат саноати ҳам ривожланган. Йилига ўртача 23,3 млрд. кВт-соат электр энергия хрсил қилинади (асосан, иссиклик электр стансияларида). Нефт Апшерон ярим орол, Кура-Араке пасттекислиги ва Каспий денгизидан, газ эса КратоғДуваний ва Зира-Гўргон туманларидаги конлардан қазиб олинади. Нефт ва газ асосида кимё ва нефт кимёси саноати минерал ўғит, олтингугурт кислотаси, каустик сода, синтетик каучук, шина ва бошқа маҳсулотлар (Сумгаит, Саляни, Нефтечала, Мин-гечаур, Боку) ишлаб чикаради. Машинасозлик ва металлсозлик, асосан, нефт саноати учун машина-қурилмалар, электр двигателлар, трансформа-торлар, кабел, радиоэлектрон аппа-ратлар, приборлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кемасозлик, озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуна ишлаб чиқариш ривожланган (Боку, Ганжа, Мин-гечаур, Хонкенди, Нахичеван, Куба).

Қора ва рангли металлургия Сумгаитдаги қувур прокати ва алюминий, Ганжадаги алюминий, Бокудаги пўлат аркрн заводларидан иборат. Боку, Ганжа ва Мингечаурда ип газлама комбинатлари, Шеки ва Хонкендида шойи комбинатлари жойлашган. Пахта тозалаш, жун газлама ва гилам тўқиш, тикувчилик ва трикотаж, ун, вино-коняк, балиқ саноати корхоналари мавжуд. Қишлоқ хўжалигининг асоси — деҳқончилик, унинг ялпи маҳсулоти 80 % суғориладиган ерларга тўғри келади. Юқори Ширвон, Юқори Кр-рабоғ, Самур-Апшерон каналлари, Жайрон-Батан, Араке сув омборлари барпо этилган. Пахтачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири. Тамаки ва чой ҳам етиштирилади. Ғалла экинларидан буғдой, маккажўхори, арпа, шоли, шунингдек, сабзавот экинлари экилади. Богдорчилик ва токчилик ривожланган. Субтропик мевалардан анор, анжир, япон хурмоси, бодом кўплаб етиштирилади. Апшерон ярим оролда заъфарон ва зайтун ўсади. Чорвачилик гўшт-жун ва гўшт-сутга ихтисослашган. Кррамол, қўй, эчки, чўчқа, парранда боқилади, пиллачилик билан шуғулланилади.[4]

Транспорти

edit

Транспорт йўли узунлиги — 2 минг км дан ортиқ, автомобил йўллари узунлиги 36,7 минг км, 32 минг км қаттиқ қопламали. Денгиз транспортининг аҳамияти катта. Асосий порти Боку. Боку — Туркманбоши денгиз пароми мавжуд. Кура дарёсида кема катнайди. Боку-Батуми ва Али-Байрамли — Боку нефт қувури, Қоратоғ — Акстафа, Қоратоғ — Сумгаит газ қувурлари бор. Бокуда метрополитен қурилган. Пул бирлиги — манат.[4]

Шаҳарлар ва вилоятлар

edit

Тиббий хизмати

edit

Тиббиёт ходимлари Озарбайжон тиббиёт институтида ва 17 та ўрта тиббиёт билим юртида тайёрланади. Маш-ҳур балнеология курортлари — Нафталан, Истису; иклимий курортлари — Шуша, Мардакян, Билчя, Бузовна ва Апшерон ярим оролдаги Боку „Саломатлик зонаси“.[4]

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

edit

Ҳозирги Озарбайжон ҳудудида дастлабки мактаблар 5-асрда очилган. Араблар истилосидан сўнг болалар мактаб ва мадрасаларда ўқитилди. 20-асрдан замонавий маориф тизими жорий этилди. Хунар-техника билим юртлари ва олий ўқув юртлари очилди. Озарбайжон университети, нефт ва кимё институти, политехника, педагог, тиббиёт университети ва бошқа бор.институтларни мувофиклаштирувчи Озарбайжон Фанлар академияси ишлайди. Кутубхоналари: Республика кутубхонаси, Озарбайжон университети кутубхонаси, Фанлар академияси кутубхонаси ва бошқа 38 музей бор, йириклари: Озарбайжон Тарихи, Санъат, Адабиёт музейлари, Қишлоқ хўжалиги музейи ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

edit

Озарбайжонда 500 дан ортик, газ. ва журнал рўйхатга олинган. Йирик газеталари: „Озарбайжон“ (озарбайжон тилида), „Вишка“ („Минора“, рус тилида), „Бакинский рабочий“ („��оку ишчиси“, рус тилида), „Озодлик“, „Мухолифат“, „Халқ“ (уччаласи озарбайжон тилида). Радиоэшиттириш 1926-йилданделекўрсатув 1956-йилдан бошланган. Азерин-форм телеграф агентлиги, Асса-Ирода, Турон, Хабар-сервис хусусий телеграф агентликлари мавжуд.

Адабиёти қадимги ва бой.

edit

Халқ ижодида достон, бает (тўртлик) қўшиқ, эртак, латифа, мақоллар кенг тарқалган. „Кўрўғли“, „Ошиқ Ғариб“, „Шоҳ Исмоил“ каби достонларда озарбайжон халқининг юртпарварлик, инсонийлик ҳис-туйғулари ифодаланган. Халқ достонлари ва термаларининг энг яхши намуналари 16-17-асрларда Қур-боний, Сариошуқ, Аббосошуқ, Валехошуқ каби бахшилар огзидан ёзиб олинган. Миллий санъатнинг ўзига хос тури бўлган ошуклар шеърияти мада-ний ҳаётга кучли таъсир ўтказиб келган. 19-20-асрларда яшаб ижод қилган ошуклардан Алескер, Гусайн Бозал-ганли, Асад Ризаев, Мирза Байрамов, Шамшир Гожаев кабиларнинг қўшиқлари жуда машҳур бўлган.

Озарбайжон ёзма адабиётининг энг қад. ёдгорликлари бизга етиб келмаган, аммо Кавказ Албанияси (ҳозирги Озарбайжон)да юксак маданият мавжуд бўлганлиги маълум. 11 −12-асрларда форс тили таъсири ку-чайиши туфайли Хатиб Табризий, Бах,-манёр, Қатрон Табризий, Ҳоқоний, Маҳастий Ганжавий ва бошқа йирик озарбайжон олим ва шоирлари ўз асарларини форс тилида ёздилар. Низомий Ганжавий асарлари — Озарбайжон шеъриятининг чўққиси бўлди. 13-14-асрларда Авхадий Мароғий, Зулфиқор Ширвоний, 15- 16-асрларда Насимий, шоҳ Исмоил Ха-тоий, М. Фузулий, 17-18-асрларда Соиб Табризий, Масиҳий, Видодий, Воқиф ва бошқа шоирлар яшаб, ижод қилдилар.

19-20-асрларда Озарбайжон адабиётида новелла, достон, драма жанрлари пайдо бўлди. Реалист адиб М. Ф. Охундов, маърифатпарвар шоир Саид Азим Ширвоний, драматург Н. Н. Наримонов, новатор ҳажвчи шоир Мирза Алекпер Собир 19-аср Озарбайжон адабиётини янги асарлар билан ривожлан-тирдилар. 20-аср ўрталари ва 2-ярмида Сулаймон Рустам, Расул Ризо, Ж. Жабборли, М. Иброҳимов, Самад Вурғун каби истеъдодли адибларнинг асарлари бошқа халқлар тилларига таржима қилиниб, кенг тарқалди. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси 1932-йилда ташкил қилинган.

Озарбайжон ва ўзбек халклари кадимдан адабий алоқада бўлиб келганлар. Низомий асарларининг баъзилари ўрта асрлардаёқ ўзбек тилига таржима қилинган. Жумладан, Қутб Хоразмий 14-асрнинг 1-ярмида „Ҳисрав ва Ширин“ни ўзбек тилига кўчирган. Навоий Низомий „Ҳамса“си — „Панж ганж“дан илҳомланиб ўзининг беш буюк достонини яратган. Ҳайдар Хоразмий 15-асрда Низомийнинг „Маҳзаи уласрор“ достонини, Огаҳий 19-асрда „Ҳафт пайкар“ни таржима қилган.

Навоий асарлари ўзи ҳаёт вақтидаёқ Озарбайжон шоирлари ўртасида машҳур бўлган. Айниқса, Кишварий ва Фузулий Навоийни ўзларининг буюк устозлари деб билганлар. Фузулий „Лайли ва Мажнун“нинг дебочасида Навоийни Низомий билан бир қаторга қўяди. Навоий „Мажолис ун-нафоис“, „Муҳокамат ул-луғатайн“ асарларида Низомий, Хоқоний билан бирга Шайх Ширвоний, Абу Аббос Сухравардий, Абу Абдул-лоҳ Хоқоний Сўфий, Шайх Табризий, Қосим Анварий сингари озарбайжон шоир ва олимларининг номларини ҳам ҳурмат билан тилга олади.

Муҳаммад Фузулий асарлари, айниқса, унинг „Лайли ва Мажнун“ достони 17-асрдан бошлаб Туркистон мадрасаларида ўқув қўлланмаси вазифасини ўтаган. Бугина эмас, Фузулий ўзбек халқи ўртасида энг севимли шоирлардан бири бўлган. Шу туфайли Туркистонда „навоийхонлик“, „бедилхонлик“ мактаблари билан бирга „фузулийхонлик“ уюшмаларида минглаб кишилар шоир асарларини тахлил қилганлар. Фузулийнинг асарлари Ўзбекистонда бир неча марта босилиб чиққан. Низомийнинг „Гулдаста“, Фузулийнинг икки жилдли танланган асарлари, М. П. Воқифнинг „Танланган шеърлар“, М. Ўрдубодийнинг „Қилич ва қалам“ дилогияси, Собирнинг „Хўпхўпнома“, М. Иброҳимовнинг „Қорабоғ қўшиқлари“, „Буюк таянч“, „Бўрон қуши“, М. Дилбозийнинг „Озар қизи“, С. Рустамнинг „Танланган шеърлар“, И. Гўзаловнинг „Чексиз уфклар“ китоблари, М. Ҳусейн, А. Валиев, М. Раҳим, У. Саривелли, С. Раҳимов, Қ. Имомвердиев ва бошқа озарбайжон шоир, адиб ва драматургларнинг асарлари, „Озарбайжон шоирлари“ антологияси ўзбек тилида нашр этилган.

Озарбайжон ёзувчиларининг асарларида Ўзбекистон мавзуи ҳам акс этган С. Рустам „Қадрдон шаҳар“, „Ўзбек қардошимга“, М. Дилбозий „Ўзбек қизига“, Ю. Ширвон „Қардош Ўзбекистонда“ очерклар туркуми, М. Иброҳимов „Улуғ дўстлик“ асарида ўзбек халқи ҳаётини қаламга олади.[4]

Меъморлиги

edit

Озарбайжон ҳудудида неолит ва жез даврига мансуб қад. меъморий ёдгорликлар: долменлар, кромлехлар, менгирлар, қалъаларнинг ҳаробалари сақланиб қолган. 5-асрга оид Лекит қишлоғидаги христианларнинг доирасимон ибодатхонаси, 6-асрга оид Чироғқалъа, 7-асрга оид Мингечаур ибодатхоналар мажмуаси диққатга сазовор. 11-13-асрларда Нахичеван ва Ширвон-Апшерон меъморлик мактаби таркиб топди. Қасрлар ва масжидлар билан бирга мақбаралар (Юсуф мақбараси, 1162-йил ва Мўмина хотун мақ-бараси, 12-аср, меъмори Ажамий) ҳам қурилди. 14-15-асрларда қуббасимон ва гумбазли иншоотлар расм бўлди, улар гириҳ нақшлар ва тош ўймакорлиги билан безатилди (Бокудаги Ширвоншоҳлар саройи, 15-аср, Табриздаги Зангори масжид, 1465). 16-18-асрларда Карвонсарой, ҳаммом ва кўприклар қурилди, шаҳарлар ривожланди. Ардабиддаги меъморий мажмуа (меъмор Шайх Баҳовуддин), Шекидаги хонлар саройи ва бошқа шу даврнинг энг машҳур ёдгорликларидир. Озарбайжондаги масжид, мақбара, Мадраса ва бошқа иншоотлар қурилиши ҳамда безаклари Ўрта Осиё ва Эрон меъморлиги билан ўзаро уйғунлашган. 19-аср 1-ярмида Озарбайжондаги қурилишда Россия ва Европа меъморлигининг таъсири кучайди. 20-аср Боку ва бошқа шаҳарлар қайта қурилди, янги бино ҳамда иншоотлар барпо этилди. Матбуот уйи (меъмори С. С. Пен), „Интурист“ меҳмонхонаси (меъмори А. В. Шчусев), Низомий номидаги музей, консерватория (меъморлари С. А. Дадашев ва М. А. Усейнов), М. Азизбеков номидаги театр (меъмори Г. М. Ализода) шулар жумласига киради. Мингечаур, Сумгаит, Дашкесан каби янги шаҳарлар қад. кўтарди. Озарбайжон Меъморлар уюшмаси 1936-йилда тузилган.

Тасвирий санъати

edit

Озарбайжон ҳудудидан милоддан аввалги 2-1-минг йилликларга мансуб лой ва тошдан ясалган жониворларнинг ҳайкалчалари (Нахичеван Мухтор Республикасида Култепа қазилмалари) ва сопол буюмлар (Мингечаур қазилмалари) топилган. Қоялардаги расмларда одамлар, жониворлар, ов ва расм-ру-сум манзаралари (Қобустон, Гямиқоя), жездан ясалган зеб-зийнатлар тасвирланган. Ўрта асрларда ҳайкалтарошлик (жез бургутлар, тош ҳайкалчалар ясаш) ривожланган. Араблар истилосидан сўнг нақшли кулолчилик, тош ўймакорлиги, хаттотлик урф бўлди. Жумладан, 13-16-асрларда китобларни бадиий бе-заш, Табриз миниатюра мактаби, гиламдўзлик санъати юксак даражага кўтарилди. 18-асрда иморат деворларига нақш ва расм солиш (Шекидаги хонлар саройи, Ордубад, Шушадаги ту-рар жойлар) ривожланди. 19-асрда миниатюра рангтасвири деворий расмлар ва портрет мусаввирлигида давом эт-тирилди (Уста Қамбар Қорабоғий, Мирза Қадим Эривоний, Мирмуҳсин Наввоб).

20-асрда тасвирий санъатнинг реалистик шакллари ривожланди, янги жанрлар (ҳажвий графика, иллюстрация, плакат) пайдо бўлди. А. Азимзода ва бошқа Кенгерли Озарбайжон реалистик санъатига асос солдилар. 1920-йил Бокуда рассомлик мактаби очилди, муайян мавзуга бағишланган рангтасвир, портрет, пейзаж (манзара), ҳайкалтарошлик, дастгоҳ графикаси каби жанрлар вужудга кедди. Ганжадаги Низомий ҳайкали (Ф. Абдураҳмонов) диққатга сазовор. Ҳозирги замон рассомларидан Т. Салахов, Т. Наримонбеков, Н. Абдураҳмонов, Э. Ризоқулиев, ҳайкалтарошлардан Э. Ҳусайнова, Э. Шомилов, К. Алекперов асарлари машҳур. Озарбайжон Рассомлар уюшмаси 1940-йилда тузилган.[4]

Мусиқаси

edit
 
Озарбайжон Республикасининг мадҳияси

Озарбайжон ҳудудидан топилган қоя расмлари (милоддан аввалги 5-3-минг йилликда яратилган), археологик материаллар бу ерда мусиқанинг жуда ҳам қадимийлигини кўрсатади. Меҳнат қўшиқлари, тарихий ва лирик қўшикдар, ҳазил қўшиқлар кенг таркалган. Қўшикдар кўпинча якка, баъзан гуруҳ бўлиб ижро этилади. Чертиб чалинадиган тор, соз, уд тори, ишқаб чалинадиган камонча, пуфлама тутак, боломон, сурнай, зарб бериб чалинадиган ноғора, қўш ноғора, доира каби мусиқа асбоблари озарбайжон халқининг қад. севимли чолғу асбоблари саналади. Ўрта асрлардаёқ мақомлар тад-қиқ қилинган. Озарбайжон мақомлари назарияси У. Ҳожибеков томонидан ёзилган („Озарбайжон халқ мусиқаси асослари“, 1945-йилда нашр этилган). У. Ҳожибеков Фузулий достони асосида „Лайли ва Мажнун“ (1908) операсини, „Аршин мол олон“ (1913) комедиясини яратди. 1921-йилда консерватория, 1931-йилда биринчи нотали халқ чолғу асбоблари орке-стри ташкил қилинди. 1938-йилда симфоник оркестр ташкил топди. 1927-йилда Р. Глиэрнинг „Шоҳсанам“ операси саҳ-нага қўйилди. М. Магомаевнинг „Наргиз“ (1935), У. Ҳожибековнинг „Кўрўғли“ (1937) опералари Озарбайжон мусиқа санъати ривожида муҳим воқеа бўлди. Қ. Қораев, Ж. Ҳожиев, Ф. Амировнинг опера ва симфониялари машҳур. Ш. Мамедова, Булбул, Р. Бейбутов, П. Булбул ўғли, М. Магомаев каби хонандаларнинг фаолияти диққатга сазовор.

Бокуда У. Ҳожибеков номидаги консерватория, М. Ф. Охундов номидаги опера ва балет театри, Ш. Қурбонов номидаги мусикали комедия театри, Қўшиқ театри, филармония, симфоник оркестр, ашула ва рақс ансамбли ишлаб турибди. Республика радиоси қошида халқ мусиқа асбоблари оркестри бор. Озарбайжонда Давлат мусиқа академияси, 6 мусиқа билим юрти, 73 мусиқа мактаби мавжуд. У. Ҳожибеков номидаги Озарбайжон санъати илмий тадқи-қот институти (1945) мусиқа ва театр масалалари билан шуғулланади.

Озарбайжон ва ўзбек халклари мусиқа соҳасида қадимдан ҳамкорлик қилиб келганлар. Хусусан, Эрон озарларига мансуб Абдулқодир Мароғий (1340—1435) деярли бутун ижодий (хонанда, созанда ва бастакорлик) ва илмий (мусиқашунослик) фаолиятини Амир Темур, Шохрух Мирзо ва Халил Султон Мирзолар саройида ўтказган.

1950-йиллар охирида ўзбек композитори М. Бурхонов жўрсиз хор учун қайта ишлаган халқ қўшиқлари Озарбайжонда бу турдаги хор мусиқаси тараққиётига туртки бўлди. Мазкур алоқалар муста-қиллик йилларида шаклан ва мазму-нан кенгайиб бормоқда. Навоий номидаги театрда Озарбайжон Меликовнинг „Икки дил достони“, Ф. Амировнинг „Минг бир кеча“ балетлари саҳналаштирилган.[4]

Театри

edit

Озарбайжон халқ театр санъати сарчашмалари қад. рақс ва машарабозликлардан бошланади. Халқ орасида қўғирчоқ томошалари қадимдан ривож топган. 1920-йилда Бирлашган давлат театри ташкил қилинди (ҳозирги М. Азизбеков номидаги Озарбайжон театри). Бу театр 30-40-йилларда услуби ва жанри жиҳатдан турли-туман бўлган кўпгина спектаклларни томошабинларга такдим қилди: М. Иброҳимовнинг „Ҳаёт“, С. Вурғуннинг „Фарҳод ва Ширин“, А. Островскийнинг „Момақалдироқ“ ва бошқа 40-йилларда Р. Ризонинг „Вафо“, 3. Холиднинг „Қасос“ асарлари саҳналлаштирилди. Республикада рус драма театри, ёш томошабинлар театри, Қўғирчоқ театри (ҳаммаси Бокуда) ва бошқа театрлар бор. М. Алиев, М. Довудова, С. Руҳулло, А. Искандаров, А. Алекперов, О. Қурбонов каби артистлар миллий санъат ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. 1944-йил Бокуда Озарбайжон театр жамияти тузилган.

Ўзбек театр санъатининг тараққиётида Озарбайжон театри ва драматургиясининг таъсири катта бўлди. Озарбайжон театри 1911-йилда Туркистон шаҳарларида томошалар кўрсатди. М. Ф. Охундовнинг „Ҳожи Қора“, „Мусё Жордан ва Дарвиш Мусталишоҳ“, Н. Везировнинг „Ёмғирдан қочиб селга“, „Мусибати Фахриддин“, А. Ахвердиевнинг „Таланган уя“, „Оға Муҳаммадшоҳ Қожар“ асарлари намойиш этидси. 1916-йилда Озарбайжон мусиқали театри ҳам гастролга келиб, У. Ҳожибековнинг „Аршин мол олон“, „Асли ва Карам“, „Лайли ва Мажнун“ сингари спектаклларини кўрсатди. Кейинроқ озарбайжон драма-тургларининг „Кўрўғли“, „Наргиз“, „Севил“, „Юлдуз“, „Қайнона“ сингари қатор асарлари Ўзбекистон театрларида муваффақият билан саҳналлаштирилди. Ҳ. Носирова, М. Уйғур, М. Қориева, С. Олимов, З. Қобилов каби театр арбоблари Бокуда ўқиб келганлар.[4]

Киноси

edit

Биринчи озарбайжон бадиий филми — „Нефт ва миллионлар оламида“ 1916-йилда намойиш қилинган (режиссор Б. Н. Светлов). 1923-йилда Озарбайжон фотокино бошкармаси ташкил этилиб, 1924-йилдан бадиий филмлар суратга олина бошлаган. 1945-йил У. Ҳожибековнинг „Аршин мол олон“ комедияси экранлаштирилди (1966-йил режиссор Т. Тагизода шу филмнинг янги вариантини яратди). Тарихий ва ижтимоий мавзулардаги „Латиф“, „Исмат“ (режиссор М. Ю. Михаилов) филмлари яратилди. 1936-йил дастлабки овозли филмлар — „Ол-мос“ (режиссор А. Р. Кулиев), „Мовий денгиз соҳилида“ (режиссор Б. В. Барнет, С. Мардонов), „Янги уфқ“ (режиссор Э. Қулиев) дунёга келди. 50-70-йилларда Озарбайжон кинематографияси янги босқичга кўтарилди. „Ҳаёт имтиҳони“ (режиссор Ш. Маҳмудбеков), „Болаликнинг сўнгги туни“ (режиссор А. Бобоев), „Юракюрак“ (режиссор Э. Қулиев), „Вахт кадри“, (режиссор Г. Сеидбейли) филмларида инсоннинг ички дунёси, ахлоқ-одоб масалаларини ёри-тишга ҳаракат қилинди. Халқ ўтмишини ёритишга киришган Г. Сеидбейли, Т. Тагизода, Э. Қулиев каби режиссорлар кейинги йилларда „Насимий“, „Сўнган гулханлар шуъласи“, „Бобак“, „Асов Кура“, „Етти ўғлим менинг“ филмларини яратдилар. Озарбайжон киночилари йилига 4-5 бадиий, кўплаб воқеий-ҳужжатли ва мултипликация филмлари ишлаб чиқарадилар.[4][5][6][7]

Ўзбекистон — Озарбайжон муносабатлари

edit

Манбалар

edit
  1. Тҳе Интернатионал Популатион Дай, Тҳе демограпҳиc ситуатион ин Азербаижан, Тҳе Стате Статистиcал Cоммиттеэ оф тҳе Републиc оф Азербаижан, 11-июл 2011-йил
  2. https://www.stat.gov.az/source/demoqraphy/az/001_11-12.xls
  3. Унитед Натионс Статистиcс Дивисион: Демограпҳиc анд Соcиал Топиcс: Популатион: Статистиcс: Демограпҳиc Еарбоок: Интродуcтион: Унитед Натионс Демограпҳиc Еарбоок: Статистиcс: Популатион Cенсусес' Датасец (1995 — Пресент): Этҳноcултурал чараcтеристиcс: Популатион бй лангуаге, сех анд урбан/рурал ресиденcе. Селеcт филтерс: Cоунтрй ор Ареа—>Азербаижан, Еар—>2009, Ареа—>Тотал+Урбан+Рурал, Сех—>Ботҳ Сехес+Мале+Фемале, Апплй Филтерс.
  4. 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 4,8 "Озарбайжон" ЎзМЕ. О-ҳарфи, саҳфиалар 51-57[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. Конституциявий ҳуқуқ. Энсиклопедик луғат, лех.уз
  6. „Озарбайжон русча исмларни маън қилмоқчи“ (ўзбекча). ББC (7-март).
  7. Сизин адиниз недир, Азербайcан? (Wайбаcк Мачине сайтида 13-март 2013-йил санасида архивланган), Муҳрим Аъзамхўжаев блоги

Қўшимча маълумотлар

edit