Jump to content

Иллинойс

From Vikipediya
Иллинойс
Иллиноис
Штат
Иллинойс байроғи Иллинойс тамғаси
Иллинойс байроғи Иллинойс тамғаси

Штат лақаби:
(Праириэ Стате)

Мамлакат АҚСҲ байроғи АҚШ
Пойтахт Спрингфиэлд
Энг йирик шаҳарлар Чиcаго
Аурора
Роcкфорд
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 25-ўринда

149,998 км²
4.02 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 5-ўринда

12,763,371
86.27 киши/км²
19
21

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 5-ўринда

$521,900 миллион
$41,056

Иттифоққа кириш

   • Сана

21-бўлиб

3 декабр 1818

Вақт УТC-6 (МСТ)
Қисқартма ИД [16]
Штат гули Виола

([[]])

Штат дарахти Wҳите оак

(Қуэрcус алба)

Иллинойс - АҚСҲ шимолидаги штат. Марказий текисликларнинг шимолий қисмида, Мичиган кўли билан Огаё ва Миссисипи дарёлари оралиғида. Майдон 146 минг км2. Аҳолиси 12,5 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Спрингфилд шаҳри. Энг катта шаҳри ва иқтисодий маркази — Чикаго. Иллинойсдан муҳим трансконтинентал йўллар ва АҚШнинг асосий ички сув йўллари ўтган. Иллинойснинг ер юзаси сертепа текислик (энг баланд жойи 378 м). Тупроғи унумдор кора тупроқсимон. Иқлими мўътадил континентал. Ўртача ойлик температура —3° дан 25°гача . Йиллик ёғин 800–1000 мм.

Иллинойс — ривожланган индустриал-аграр штат, аҳолисининг сони, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда АҚШда юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Иллинойсда тошкўмир, нефт қазиб олинади. Машинасозлик, металлсозлик, металлургия, тикувчилик, полиграфия ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Саноатининг етакчи тармоклари: кончилик, радиоэлектроника, электротехника, саноат ва қурилиш ускуналари, қишлоқ хўжалиги асбоблари ишлаб чиқариш, вагонсозлик, қора металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, гўшт консервалаш. Иллинойс ҳудудининг 85% и фермерлар қўлида. Асосий экинлари — маккажўхори ва соя, шунингдек, буғдой, сули, ут ҳам экилади. Товар маҳсулотининг ярмини чорвачилик беради.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил