Jump to content

Помидор

Ушбу мақола яхши мақолалар сарасига киради.
Бу мақолани тингланг
From Vikipediya
Помидор
Помидор меваси кесими ва бутун кўриниши.
Биологик классификация
Олам: Ўсимликлар
Бўлим: Ёпиқ уруғлилар
Синф: Икки паллалилар
Туркум: Итузумгуллилар
Оила: Итузумдошлар
Уруғ: Томат
Тур: Помидор (оддий)
Бинар номи
Соланум лйcоперсиcум
Синонимлари

Лйcоперсиcон лйcоперсиcум
Лйcоперсиcон эсcулентум

Помидор (лотинча: Соланум лйcоперсиcум) бир йиллик, тропик иқлимларда кўп йиллик ўт ўсимликдир. Сабзавот экини сифатида кенг экилади. Илмий терминологияда томат номи ишлатилса-да, Ўзбекистонда ўсимлиги ҳам, меваси ҳам помидор ёки „памилдори“ (халқ орасида) деб юритилади. Помидор италянча помо д’оро сўзидан олинган бўлиб, „олтин олма“ деган маънони англатади. Инглиз, япон, корейс тилларида томато, хитой тилида шу фан қиэ, франсуз тилида арбе а томатес, томате арбустиве, немис тилида томатобаум, збаумтомате, баумтоматенстрауч, испан тилида эса томате деб номланади.

Помидор илк бор Америка материгида келиб чиққан. Кейинчалик испанлар Америкада мустамлакалар ўрната бошлаганидан сўнг бутун дунёга тарқалган. Ҳозирги кунда помидорнинг жуда кўп нави дунёнинг турли мамлакатларида етиштирилади.

Помидор ҳам пиширилмасдан, ҳам турли таомлар ва қайлалар ёки ичимликлар ингредиенти сифатида истеъмол қилинади. Помидор ўсимлиги одатда 1-3 метр баландликкача ўса олади. Пояси бўш бўлиб, кўпинча ерда тарқалиб ва бошқа ўсимликларга чирмашиб ўсади.


Тарихи

[edit | edit source]

Помидорнинг ватани Жанубий Америка қитъасининг Перу, Эквадор ва Чили мамлакатлари ҳудудлари ҳисобланади.[1] Ҳозирда етиштириладиган помидорга ўхшаш бўлган ўсимлик турлари Галапагос оролларида ҳам топилган. Биринчи бўлиб Мексикада маданий ҳолда етиштирила бошланган. У Европага испан колонизаторлари ва европалик савдогарлар томонидан дастлаб Испания, Португалия, кейинчалик Италия, Франсия ва бошқа мамлакатларга ҳам олиб келинган. Помидор аввалига заҳарли ўсимлик ҳисобланиб, боғбонлар томонидан фақат декоратив ўсимлик сифатида етиштирилган. 18-аср ўрталарида эса Россияда ҳам кенг етиштирила бошланган. Ўрта Осиёга, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам помидор Россия орқали кириб келган.

Биологик хусусиятлари

[edit | edit source]
Помидор меваси

Помидорнинг илдиз тизими ниҳоятда тармоқланган бўлиб, тупроқнинг чуқур (150 сантиметргача) қатламларига кириб боради ва энига 1,5-2,5 метр диаметргача ўсиши мумкин. Намлик етарли бўлганда поянинг барча қисмларидан илдиз енгил пайдо бўлади, шунинг учун помидорни нафақат уруғи билан балки вегетатив усулда ҳам кўпайтирса бўлади.

Помидорнинг пояси ўцимон, тик ёки ётиб ўсади, кучли ёки кучсиз шохланувчан бўлиб, поя турига қараб 30 сантиметрдан 2-3 метргача ўсади. Поясини ва баргларини тузилишига қараб помидор 3 хилга бўлинади: штамбли  — пояси йўғон, кам шохланувчан, ҳатто мевалари билан ҳам тик турувчи; штамбсиз  — пояси ингичка, кучли шохналувчан, меваси оғирлиги таъсирида ётиб қоладиган; картошкасимон  — йирик баргли. Шунингдек помидор пояси детерминант (асосий поя ва ён шохлари мўтадил ўсиб, тўпгул ҳосил қилиш билан тугайди) ва индетерминант (асосий поя кучли ўсиши билан фарқланади, ён шохлари олиб турилганда 2-3 метргача ўсиши мумкин) турларга бўлинади. Детерминант помидор навлари очиқ далага экилса, индетерминант навлар асосан иссиқхоналарда етиштирилади.

Гуллари икки жинсли, майда, сариқ рангда, одатда 5-7 та гултожибаргли бўлади. Чангчилари 5-6 та, конуссимон шаклда жойлашган. Гулиниг уруғчиси кўпчилик навларда чангчилардан иборат конуснинг ичида жойлашади, бу эса помидор экинини 95 % ҳолларда ўзидан чангланувчи бўлишини тақозо этади. Айрим навларда ёки ноқулай об-ҳаво шароитларида (иссиқ ҳарорат) уруғчи тумшуғи чангчилардан теппароқда жойлашади, бунда помидор гуллари четдан ҳашаротлар ёки шамол ёрдамода чангланиши мумкин.

Меваси икки, уч ва кўп камерали, серсув, резавор. Меваларининг оғирлиги 50 дан 1000 граммгача; ранги қизил, пушти, сариқ, бинафша, оқ ва ҳатто қора бўлиши мумкин; шакли юмалоқ, юмалоқ-ясси, ноксимон, олхўрисимон бўлиши мумкин. Уруғлари кичкина, ясси, учи ўткирлашган, тукли, сариқ-кул рангда, 1000 та уруғ вазни 2,5-4,0 граммгача бўлиб, унувчанлиги 4-6 йилгача сақлайди. Помидор иссиқсевар ўсимликдир. Унинг нормал ўсиб ривожланиши учун ҳарорат 20-25 °C, ҳавонинг нисбий намлиги 40-65 % бўлиши мақбул ҳисобланади. Ҳарорат 15 °C дан пасайганда ўсиши сустлашади, 0-1 °C да эса умуман ўсишдан тўхтайди, −1-−2 °C да ўсимлиги нобуд бўлади. Ўта юқори ҳарорат ҳам (35 °C<т) помидор ўсимлигининг ўсиш ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Шунгдек помидор ёруғлик севар ўсимлик бўлиб, соя жойда етиштирилганда пояси нимжон ва узун бўлиб ўсади, мева ҳосил қилмайди.

Етиштириш

[edit | edit source]

Помидор ҳозирги кунга келиб ўзининг қимматли ва диэтик ҳусусиятлари сабабли бутун жаҳонда энг кенг етиштириладиган сабзавот экинларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб помидорнинг 1000 дан ортиқ турли-туман навлари яратилган бўлиб, улар очиқ ва ҳимояланган майдонларда (масалан иссиқхоналарда) етиштирилмоқда. Ҳозирги вақтда дунёда тахминан 4,4 миллион гектар (2009-йил) майдонда экилиб, 153 миллион тонна ялпи ҳосил етиштирилади. Асосий помидор етиштирувчи давлатлар Хитой (45,4 миллион тонна), АҚШ (14,14 миллион тонна), Ҳиндистон (11,15 миллион тонна), Туркия (10,7 миллион тонна), Миср (10,0 миллион тонна) ҳисобланади. Ўзбекистонда асосий сабзавот экинларидан бири ҳисобланиб, сабзавот экинлар умумий майдонининг 40-45 % ини помидор ташкил қилади. 2010-йилда Ўзбекистонда помидор 75000 гектар майдонда етиштирилган. Ялпи ҳосилнинг 70 % қайта ишланади, 10-15 % маҳаллий бозорда реализация қилинса, 15-20 % экспорт қилинади.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича организациясига кўра (Тҳе Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс (ФАО)), 2010-йилда энг кўп помидор етиштирган 5 мамлакат қуйидагилардир:[2]

Беш энг кўп помидор етиштирувчи давлатлар (2010)
(тоннада)
Хитой байроғи Хитой 41,879,684
АҚСҲ байроғи АҚШ 41,879,684
Ҳиндистон байроғи Ҳиндистон 11,979,700
Туркия байроғи Туркия 10,052,000
Миср байроғи Миср 8,544,990
Дунёда жами 145,751,507


Агротехникаси

[edit | edit source]
Пишган помидор. Бу суратда ўсимликнинг гули ва барглари ҳам тасвирланган.

Нав танлаш. Ўзбекистонда помидорнинг эртапишар Шафақ, Севара; ўрта-тезпишар Перемога-165, Восток-36, Прогрессивний; ўртапишар Волгоградский 5/95, ТМК-22, Новинка Приднестровя, Баҳодир, Ўзбекистон-178, Сурхон-142, Намуна навлари ҳамда Султон Ф1, Сопрано Ф1, Суперстрейн дурагайлари, ўрта-кечпишар Октабр 60, Юсуповский, Дони-2000 навларини экиш мақсадга мувофиқдир.

Ер танлаш. Озиқ моддаларга бой, механик таркиби енгил қумоқ, шўрланмаган ҳар хил тупроқ типлари яроқли. Айниқса, ўтлоқ, ўтлоқ-бўз ва типик бўз тупроқларда помидор яхши ўсади.

Алмашлаб экишдаги ўрни. Беда, кўкат ва дуккакли сабзавотлар, пиёз, саримсоқ, полиз экинлари, бодринг ва карам яхши ўтмишдош. Помидорни помидордан сўнг ёки итузумдошлар оиласига мансуб бошқа экинлар, яъни помидор ўсимликларида учрайдиган касаллик — зараркунандаларга чалинадиган картошка, қаломпир, бақлажон, тамаки, шунингдек ғўза экинидан кейин экмаслик керак. Чунки помидор меваси ғўза сингари кўсак қурти билан зарарланади. Бир далада помидорни ўстириб, қайта уч йилдан сўнг экиш мумкин.

Ўғитлаш. Помидор тупроқ унумдорлигига ва ўғитларга талабчан экин. У тупроқдаги озиқ моддаларни сарфлаш бўйича сабзавот экинлари орасида олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти маълумотларига (1987) кўра, гектаридан 58-70 тонна помидор ҳосили олиш учун 160–230 кг азот ва 70–90 кг фосфор сарфланади. Шунинг учун албатта помидор экини ўғитланиши шарт. Ўзбекистонда помидорга органик ва минерал ўғитлар бирга солинганда янада самарали бўлади. Умуман, бўз тупроқларда гектарига азот 120—200, фосфор 140—150, калий 90–100 кг, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда азот 140—150, фосфор 140—150, калий −100 кг ҳисобида берилади.

Лондоннинг Бороугҳ бозорида помидорлар.

Экиш муддати, қалинлиги ва схемаси. Эртаги помидор кўчатлари 10-20-апрелда, кечки эса 20-апрелдан 10-майгача экилади. Қатор оралари 70, 90 см, туп оралари навига қараб 25, 30, ёки 40 см қилиб ҳар гектарга 50-74 мингтагача кўчат экилади.

Парваришлаш. Биринчи ишлов бериш кўчатлар тутгандан сўнг 10 кун ўтгач ўтказилади. Кўчатларни чопиқ қилиш яна 12-15 кун ўтгач такрорланади. Ўсув даврида қатор ораларига 6-7 мартагача КОР-4,2, КРН-4,2 маркали култиваторлар ёрдамида ишлов берилади. Палаклар бир неча марта пуштага тўғрилаб чиқилади. Ўсув даврида тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 75-80 % дан кам бўлмаслиги лозим. Сизот сувлари чуқур бўлган бўз тупроқларда гектарига 500–700 м3 ҳисобида 14-16, ҳатто 20 мартагача, сизот сувлари юза жойлашган ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда 12-14 мартагача суғорилади.

Ҳосилни йиғиш. Пишиш даражасига қараб ҳар 3-5 кунда жами 10-15 мартагача қўлда терилади. Мевалари бир вақтда пишадиган, техникага мос навлар ҳосили СКТ-2 маркали комбайн ёрдамида бир марта йиғиштириб олинади. Помидор меваси турлича пишган даврида териб олинади. Истеъмол ва қайта ишлаш учун мевалар қип-қизил бўлиб, тўла пишганда териб олинади. Яқин жойларга жўнатиш ва тузлаш мақсадлари учун сарғайган мевалари терилади. Помидор териш июндан бошланиб октабргача давом этади.

Ҳимояланган ерда агротехникаси

[edit | edit source]

Аҳолини бу қимматли сабзавот экини билан кеч кузги, қишки, баҳорги мавсумда таъминлаш учун помидор очиқ ��айдонлардан ташқари ҳимояланган ер иншоотларида ҳам кенг етиштирилади. Помидор катта хўжаликларда махсус иситиладиган иссиқхоналарда етиштирилса, аҳоли томорқаларида баланд ва паст пластик туннелларда (парникларда) етиштирилади. Очиқ майдонда помидор максимал ҳосилдорлиги 100-150 т/га ни ташкил эца, замонавий иссиқхоналарда бу кўрсаткич 600 т/га ни ташкил қилиши мумкин. Иссиқхоналарда помидор асосан тупроқда ёки уни ўрнинни босувчи органик (торф, ёғоч қипиғи, гумус, кокос пўстлоғи ва бошқалар) ва анорганик (перлит, вермикулит, минерал вата ва бошқалар) муҳитларда етиштирилади. Иссиқхоналарда асосан помидорнинг махсус биринчи авлод дурагайлари ўстирилади. Ўзбекистонда аҳолини янги мевалари билан йил бўйи таъминлаш мақсадида помидор иситиладиган иссиқхоналарда 3 мавсумда етиштирилади: кузги-қишки (август ойи бошидан кейинги йил январгача), қишки-баҳорги (январдан июл ойигача) ва узоқ муддатли (август ойида бошланиб, кейинги йил июлгача давом этади).

Мевасининг кимёвий таркиби

[edit | edit source]

Помидор мевалари ўзининг қимматли озуқавий ҳамда там кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Пишиб етилган мевасиниг калорияси (энергетик қиммати) — 19 ккал. Таркибида 4-8 % қуруқ модда тутиб, уларнинг асосий қисмини углеводлар (глукоза ва фруктоза) ташкил қилади. Шунингдек меваларида оқсиллар (0,6-1,1 %), органик кислоталар (0,5 %), бириктирувчи тўқима (0,84 %), пектин моддалар (0,3 % гача), крахмал (0,07-0,3 %), минерал моддалар (0,6 %) мавжуд.

Эътиборли тарафи шундаки, помидор меваларида ликопин моддаси, турли хил витаминлар (Б1, Б2, Б3, Б5, C витамини, провитамин А) кўп миқдорда мавжуд. Таркибидаги холин моддаси қон таркибидаги холестерин моддаси миқдорини камайтиради, иммун тизимига ва гемоглобин хосил бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.

Касаллик ва зараркунандалари

[edit | edit source]

Помидор далада ва иссиқхоналарда етиштирилганда бир қанча касалликлардан зарар кўриши мумкин Помидорда пастки баргларининг сарғайиши ушбу касалликнинг дастлабки белгиларидандир. Вилтнинг кейинги ривожланиши илдиз тизими ўтказувчи тўқималарининг қўнғир тусга кириши, помидор ўсимлигининг тикланмас сўлиши на натижада унинг нобуд бўлишига олиб келади. Бу ўсимликни етиштиришда агротехник тадбирлар ўтказиш муддатларига қараб ойнабанд иссиқ хоналарда ва очиқ жойларда амалга оширилади. Помидор далада ва иссиқхоналарда етиштирилганда бир қанча касалликлардан зарар кўриши мумкин. Бу ўсимликларни очиқ жойларда етиштирилганда фитофториоз, макроспариоз, септариоз, илдиз чриши, фузариозли вилт, бактериал вилт, қора бактериал доғланиш (кладоспариоз) каби замбуруғли касалликлар ҳамда мозаика, стрик ва столбур каби вирусли касалликлар билан касалланади

Бактериал вилт билан зарарланган помодор тезда сўлийди, аммо барглари яшиллигича қолади, поя кесиб кўрилганида асосий ўзакнинг қўнғир рангга кирганлигини кузатиш мумкин. Иссиқхона помидорлари эса асосан кул ранг чириш (Ботрйтис cинереа), фитофтора (Пҳйтопҳтҳора инфестанс), баргларниг гўнгир доғланиши (Фулвиа фулва, Cладоспориум), ун шудринг (Оидиум неолйcоперсиcи) каби замбуруғли касалликлардан азият чекади.

Намлик

[edit | edit source]

Ҳаво ҳарорати 12 °C даражадан паст ва нисбий намлиги юқори бўлганда гул чангланмайди. Ҳаво ҳарорати 35 °C даражадан юқори ва нисбий намлиги жуда паст (20-25 %) бўлганда ҳам гулнинг чангланиши кузатилмайди. Помидор аслида тропик мамлакатларда кашф қилинган бўлиб, иссиққа анча талабчан. Тажрибалардан шу нарса аниқланганки, ҳарорат 15 °C дан паст бўлганда, ўсимлик гулламайди, 10 °C дан паст бўлганда эса ўсишдан тўхтайди. Шунингдек, ҳарорат 30 °C дан ортганда бутунлай ўсишдан тўхтайди. Помидорнинг ўсиш ва ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат 20-25 °C даражадир.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Смитҳ, Андреw Ф. Америкада Помидор: тарихи, маданияти ва кулинарияси (ингл.). Cолумбиа, С.C, УСА: Университй оф Соутҳ Cаролина Пресс, 1994. ИСБН 1-57003-000-6. 
  2. „Ҳосил статистикаси (ингл.). 2013-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-июн.

Ҳаволалар

[edit | edit source]
Ушбу мақолани тингланг (16 дақиқа)
ноиcон
Спокен Wикипедиа иcон
Бу аудиофайл ушбу мақоланинг 14-август, 2022-йил(2022-08-14) санасидаги версияси асосида яратилган бўлиб, шу санадан кейин амалга оширилган таҳрирларни акс эттирмайди.