Jump to content

Псамафа

From Vikipediya

Псамафа (Псамафея қадимги юнонча: Ψαμάθη қадимги юнонча: ΨαμάθηҚадимги юнон мифологиясида „қум“)[1] — нереида[2], Протейнинг хотини ва Эйдотеянинг онаси. Протейдан Феоклимен[3] ва Феонойни дунёга келтирган.

Эгина оролининг шоҳи бўлмиш Эакнинг маъшуқаси, унинг қучоғидан қочишга уриниб, тюленга айланиб қолган[4], аммо шоҳ унга эришишнинг уддасидан чиққан: Псамафа Эакдан ўғли Фокни дунёга келтирган[5] (юнончада „тюлен“ деган маънони англатади).

Фок ўзининг ўгай ака-укалари (Эакнинг ўғиллари) — Пелей ва Теламон томонидан ўлдирилган. Псамафа ўғли ўлдирилганидан кейин Пелейнинг подасига даҳшатли ботқоқ бўрисини юборган. Фетида (у ҳам нереида) Псамафадан ғазабдан воз кечишни ўтиниб сўраган ва бўри бўғизланган буқалардан бири билан бирга мармар бўлагига айлантирилган[6][7].

Псамафанинг Микен маъбудаси қе-са-ма-қа билан ўхшашлиги бўлиши мумкин[8].

Нептун йўлдошларидан бири унинг номи билан аталган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Любкер Ф. Реальный словарь классических древностей. М., 2001. В 3 т. Т.3. С.169
  2. Гесиод. Теогония 260; Павсаний. Описаниэ Эллади ИИ 29, 9
  3. Еврипид. Елена 6
  4. Псевдо-Аполлодор. Мифологическая библиотека И 2, 7; ИИИ 12, 6
  5. Гесиод. Теогония 1003—1004; Пиндар. Немейскиэ песни В 13
  6. Овидий. Метаморфози ХИ 365—406
  7. Нонн. Деяния Диониса ХЛИИИ 357
  8. Предметно-понятийний словар греческого язика. Микенский период. Л., 1986. С.143