Jump to content

Сринагар

From Vikipediya

Сринагар (кашмирча — муқаддас шаҳар) — Ҳиндистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Жалам дарёси бўйида, Кашмир водийсида, 1600 м баландликда жойлашган. Жамму ва Кашмир штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 910 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Тўқимачилик саноати ривожланган: пиллакашлик, шойи тўқиш, жун газлама ф-калари бор. Ёғочсозлик, озиқовқат, машинасозлик, кўнтери саноати корхоналари фаолият кўрсатади. Ҳунармандчилик ривожланган: гилам, кашмири шол рўмол, ипак газлама тўқилади, кумуш ва заргарлик буюмлари тайёрланади, ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланилади. 2 университет, йирик аэропорт бор. Меъморий ёдгорликлардан Жоме масжиди (15-аср), Бобурийлар давридан қолган боғпарклар сақланган. С Жалам дарёсининг ҳар икки соҳили бўйлаб чўзилган ва 9 кўприк орқали боғланган. Шаҳарда ички алоқалар, асосан, қайиқлар орқали амалга оширилади, шу сабабли С.ни "Осиё Венецияси" деб ҳам атайдилар.